Пьер-Эмерик Обамеянг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин.

Спорт

image

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси габонлик Пьер-Эмерик Обамеянг ёзги трансферлар вақтида "манкунианликлар" сафига ўтиши мумкин.

"Қизил иблислар" бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер габонлик форвардни клубни тарк этадиган Ромелу Лукакуга муносиб ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Обамеянг клубини ўзгартиришга қаршимас. Бунга асосий сабаб қилиб "Арсенал"нинг Чемпионлар лигасига чиқа олмагани кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, Обамеянг лондонликлар сафида 36 бор майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 22 бор ишғол қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг