...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли телебошловчилардан бири оиласида оғир йўқотиш


11:10, 03.05.2018 Шоу-бизнес
 21 786

Жаноза маросими бугун, соат 16:00 да Тошкент вилояти Пскент туманида Жамшид Умрзоқов туғилиб ўсган хонадонда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси диктори, таниқли сухандон Жамшид Умрзоқовнинг волидаси бугун, 3 май тонгида 77 ёшида оламдан ўтди. 

Бундан бир неча кун аввал Жамшид Умрзоқов ижтимоий тармоқлар орқали онасининг ошқозон соҳасида операция амалга оширилганини, 27 апрель куни навбатдаги жарроҳлик амалиётига ҳозирлик кўрилаётгани ҳақида ёзган эди. Орадан кўп ўтмай, операциялар муваффақиятли ўтгани, волидасининг саломатлиги тикланаётганини, умид борлигини айтиб, халқдан дуода бўлишларини сўраган эди. 



Жаноза маросими бугун, соат 16:00 да Тошкент вилояти Пскент туманида Жамшид Умрзоқов туғилиб ўсган хонадонда бўлиб ўтади. Марҳума Пскентдаги "Кокилли ота" қабристонига дафн этилади.

Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” интернет нашри жамоаси номидан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига, жумладан диктор Жамшид Умрзоқовга ҳамдардлик билдирамиз.

Теглар:Жамшид Умрзоқов ҳамдардлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!