Тошкентдаги 80 га яқин мактабга болалар қабули ДХМ ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Унга кўра, қўйидаги мактабларга 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Мактаблар рўйхати:

Бектемир туманидаги 289, 290, 291, 293-сон мактабларига;

Миробод тумани 31, 60, 94, 110, 125, 263-сон мактабларига;

Мирзо Улуғбек тумани 35, 50, 64, 71, 187, 210, 279-сон мактабларига;

Олмазор тумани 159, 191, 233, 242, 243, 249, 298-сон мактабларига;

Сергели тумани 6, 7, 300-сон мактабларига;

Учтепа тумани 38, 44, 74, 75, 107, 228, 238-сон мактабларига;

Чилонзор тумани 101, 103, 164, 168, 178, 184, 195, 217, 280-сон мактабларига;

Шайхонтоҳур тумани 19, 34, 42, 59, 169, 180, 314-сон мактабларига;

Юнусобод тумани 5, 17, 43, 51, 86, 97, 98, 235, 246, 257, 260, 272, 302, 313-сон мактабларига;

Яккасарой тумани 89, 91, 144, 160-сон мактабларига;

Яшнобод тумани 61, 145, 151, 152, 166, 282, 307-сон мактабларига.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ДХМ

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг