Самарқандда 9 қаватли уйда портлаш юз берди

Жамият

image

Самарқанд шаҳрида жойлашган 9 қаватли уйнинг 1-чи қаватида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Zarnews нашри хабар тарқатди.

Ҳодиса жорий йилнинг 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси, тахминан соат 00.45 ларда юз берган.

Ушбу кўп қаватли уй 24-сонли ўрта мактабнинг яқинида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан “Титаник“ деб аталади.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда хонадонда ҳеч ким бўлмаган. Ҳозирги вақтда уй эгаси оиласи билан чет элда яшайди. Вақти-вақти билан опаси келиб уйдан хабар олиб турган.

Хабар беришларича, ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин тезда бартараф этилган. Жароҳат олганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд портлаш

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг