Коллектив иммунитет коронавирусни тўхтатмайди. COVID-19 ни енгиш йўли айтилди

Олам

image

COVID-19 ни енгишда жамоавий иммунитет ёрдам бермайди. Инфекцияни тўхтатиш учун унинг тарқалишига қарши чоралар кўриш керак. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан маълум қилди.

“Айни вақтда биз, глобал аҳоли бу касалликни енгиш учун етарли даражада иммунитетга эга бўлмадик. Биз вируснинг тарқалишини тўхтатишга эътибор бериш керак, коллектив иммунитет бизни қутқаради деб умид билан яшамаслигимиз керак. Ҳозир бу ечим эмас”, деди Райан.

ЖССТ 11 март куни коронавирус тарқалишини пандемия деб тан олди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 21,5 млн одам коронавирусга чалинган, 767 мингдан ортиқ одам вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

713

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг