...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли актрисалардан бири 32 ёшида вафот этди


17:02, 08.03.2018 Шоу-бизнес
 58 059

У кеча, 7 март куни ҳам ишга борган. Театрдан уйга қайтгач, тоби қочган.

Ўзбек миллий академик драма театрининг таниқли ёш актрисаларидан бири Ҳилола Тошмуҳаммедова бугун, 8 март куни 32 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақдаги хабарни Ўзбек миллий академик драма театридаги манбаларимиз тасдиқлади.
 
Актриса “Кўнгил”, “Тартюф”, “Алишер Навоий” каби спектаклларда бош ролларни ижро этган. Кўплаб фильмлардаги образлари билан томошабинларга яхши таниш бўлган.


 
У кеча, 7 март куни ҳам ишга борган. Театрдан уйга қайтгач, тоби қочган. Тез ёрдам машинасида уни Тошкент тиббиёт академиясига олиб кетишган. Шифокорлар унга қон босими ошиши ташҳисини қўйиб, босимни тушурувчи укол қилишган. Актрисанинг қон босими кескин тушиб кетган, шифокорлар эса уни 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига юборишган.
 
Навбатдаги шифохонада Ҳилола Тошмуҳаммедова жонлантириш бўлимига олинган. Бугун, 8 март куни соат 04:00 атрофида Ҳилола оламдан кўз юмган. Аср намозидан кейин актриса дафн этилди.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Ҳилола Тошмуҳаммедованинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яяқинларига, Ўзбек миллий академик драма театри жамоасига таъзия билдирамиз. 

Теглар:Ҳилола Тошмуҳаммедова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!