Коронавирус Disneyland’га ҳам таъсир ўтказди

Олам

image
Эрон вирус ҳақидаги маълумотларни яширяптими? north_east

Эрон вирус ҳақидаги маълумотларни яширяптими?

Tокиода Disneyland ва унга туташ DisneySea сув ўйин-кулги парки коронавирус тарқалиш хавфи туфайли 29 февралдан 15 мартгача ёпилади. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинган.

Disneyland ва DisneySea Tокио чеккасида 118 гектардан ортиқ майдонда жойлашган бўлиб, ҳар йили 30 миллиондан ортиқ одам ташриф буюради. Японияда томошабинлар бир-бирига инфекция юқтириш хавфи борлиги туфайли кўпгина театр ва кўнгилочар тадбирлар ёпилмоқда. Mасалан, анъанавий Кабуки театри 10 мартга қадар ўз фаолиятини тўхтатди ва кўплаб спорт турлари бекор қилинди.

Шунингдек, Япония ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфи туфайли барча давлат музейлари ва театрларини 15 мартга қадар тўхтатиб қўйишини маълум қилди. Вазирлар Mаҳкамаси Бош котиби Ёшихиде Суга, хусусий кўнгилочар муассасалар эгалари ва оммавий тадбирлар ташкилотчиларини ушбу мисолдан фойдаланишга чақирди.

Японияда аллақачон коронавирус инфекциясининг 919 ҳолати қайд этилган, саккиз киши вафот этган. Кўп ҳолларда (705) касалланганлар Diamond Princess круиз кемасининг йўловчилари бўлиб чиқмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Disney

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг