Дунёдаги энг бой одам компаниясининг акцияларни сотди

Олам

image

Amazon асосчиси Жефф Безос компаниясининг 1,74 миллиард долларлик акцияларини сотди. Бу ҳақда АҚШнинг Қимматли қоғозлар бўйича комиссияси маълумотларига асосланиб "Forbes" хабар бермоқда.

Ҳужжатларга кўра, битимлар 31 январь ва 3 февраль кунлари амалга оширилган. Безоснинг соф фойдаси солиқлардан кейин 1,3 миллиард долларни ташкил этган.

Безос нима учун Amazon акцияларининг бир қисмидан халос бўлишга қарор қилгани номаълум. Аммо унинг қайд этишича, у ҳар йили бир миллиард долларга яқин қимматбаҳо қоғозларни сотади. 2017 йилда Безос бу пул унинг бошқа лойиҳаларини - Blue Origin аэрокосмик компаниясини молиялаштиришга кетишини эслатиб ўтган.

Январь ойи натижаларига кўра, Безос 15 дақиқада 13 миллиард доллар ишлаб топиши маълум эди. Бу натижа компания чораклик даромадлар тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилгандан ва Amazon акциялари нархи 12 фоизга кўтарилганидан кейин содир бўлган.

Ҳозирда Жефф Безос "Forbes" рейтингига кўра дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринда. Унинг бойлиги 125,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Forbes Amazon

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг