Талабаси фожиали ҳалок бўлган университет проректори ҳибсга олинди

Олам

image

Аввалроқ Петербургда кимё-фармацевтика университети биноси устидан муз бўлаги қулаб тушиши оқибатида 23 ёшли ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Санкт-Петербургда Тергов қўмитаси ходимлари Давлат кимё-фармацевтика университети проректорини ҳибсга олишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Тадбир бино томидаги муз бўлаги қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба иши юзасидан ўтказилган.

Хабарда қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари бино томини қор ва муз бўлакларидан тозалаш ишлари билан “Вентформат” компанияси шуғулланганини аниқлаган. Ташкилот ходимлари ўз вазифалари виждонан бажармаган, олийгоҳ проректори эса иш жараёнини назорат қилмаган.

Бундан ташқари, олийгоҳ проректори компания ходимларидан тозалаш ишларини амалга оширишлари учун 50 минг рублдан кам бўлмаган миқдорда пора олиб, шартнома тузганлиги аниқланган.

Проректорга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 293-моддаси 2-қисми (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 290-моддаси 3-қисми (порахўрлик) билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда эҳтиёт чораси қўллаш масаласи ҳал қилинмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург ҳалокат

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг