Талабалар Самарқандда селда оқиб кетаётган бутун бир оилани қутқариб қолди
Жамият 24 Апрель 18:05 15991
image

Тошкент давлат техника университети кончилик иши ва металлургия факультети талабалари мураббий бошчилигида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” акцияси доирасида дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, саёҳат давомида вилоятнинг Қўшработ туманида курсдошлари уйида меҳмон бўлган талабалар 2019 йил 20 апрель куни селда оқиб келаётган автомашина ичидагиларни – бутун бошли оила аъзоларининг ҳаётини сақлаб қолишди.

Талабалар оқим билан келаётган Nexia русумли автомобилини тўхтатиб, унинг ичидан эр-хотин, уларнинг икки ойлик чақалоғи ҳамда бувисини қутқариб олишди.

Бир неча кундан буён ёғаётган ёмғир шу каби кўнгилсизликларни келтириб чиқармоқда.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 410
Рейтинг: 3.0