...
МЕНЮ
ONLINE TV

Талабалар пора билан қўлга тушди


14:04, 06.10.2018 Жамият
 12 662

Талабаларнинг ёнида университет ўқитувчиси ҳам бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тақдим этган хабарга кўра, жорий йилнинг 24 сентябрь куни фуқаро Ч.Н. Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилган.
 
Мурожаатда Тошкент давлат юридик университети талабаси Р. исмли шахс ва ўзини Меҳнат вазирлигининг юқори лавозимида ишловчи раҳбар ходими деб таништирган Х. исмли шахс унинг икки танишини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг раҳбарлари орқали Тошкент автомобиль йўллари коллежига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган.
 
Ариза асосида, шу куни ИИВ тезкор ходимлари томонидан Юнусобод туманида тадбир ўтказилган. Тадбир давомида, Тошкент давлат юридик университетининг 4-босқич талабаси Ж.Р. ариза муаллифи Ч.Н.дан 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Ж.Р. ушбу пуллардан 1000 АҚШ долларини ўзига улуш сифатида олиб қолиб, қолган 2000 АҚШ долларини ўқишга жойлаштириш масаласини ҳал этиш учун Х. исмли шеригига бериши лозим бўлганлигини кўрсатганлиги сабабли тезкор тадбир давом эттирилган. Натижада 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий университетининг 2-босқич талабаси Х.Х. ҳамда ушбу университетининг Ижтимоий фанлар факультети катта ўқитувчиси лавозимида ишловчи Х.С. 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан фуқаролар Ж.Р., Х.Х. ва Х.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Коррупция Миллий университет Талаба ўқитувчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар