Тахиатошга ҳоким тайинланди. Аввалги ҳоким қамоққа олинган

Жамият

image

Бугун, 5 апрель куни, халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашининг навбатдан ташқари 60-сессиясида Дониёр Қурбонов туман ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақолпоғистон Жўқорғи Кенгеси хабар берди

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раҳбари Аманбай Ўринбоев иштирок этди ва сўзга чиққан. Қурбонов Дониёр Рўзимбаевич Тахиатош тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

У ўзига билдирилган ишончни адо этиш, билим ва тажриба орқали ҳудудни ривожлантириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш, муаммоларга ечим топиш йўлида ҳаракат қилишини айтган. 

Маълумот учун, Дониёр Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, шунингдек, Ҳисоб палатасида бир қатор масъул лавозимларда ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов коррупция ва фирибгарликда айбланиб, қамоққа олинган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тахиатош Дониёр Қурбонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made