Ўзбекистонлик ҳарбийлар эстафетада биринчиликни қўлга киритди

Жамият

image

Шу йилнинг 4-15 август кунлари Ўзбекистонда биринчи бор Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналиши бўйича халқаро мусобақа ўтказилди.

Қизиқарли баҳс ва мунозараларга тўла бўлган 12 кун давомида 11 та давлатнинг 200 нафарга яқин ҳарбий-тиббиёт мутахассислари нафақат юқори малака ва маҳоратларини намойиш қилишди, балки ҳарбий биродарлик ва дўстона муносабатларни ҳам кўрсатди.

“Фориш” полигони мезбонлик қилган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг финал босқичида “Халқаро танлов ғолиби” номинацияси бўйича умумжамоа ҳисобида ўринлар қўйидагича тақсимланди:

1-ўрин – Ўзбекистон Республикаси (5979 балл).

2-ўрин – Қозоғистон Республикаси (5116 балл).

3-ўрин – Россия Федерацияси (4992 балл).
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг