Сентябрдан мактаблар очиладими? ХТВ уч хил сценарий таклиф қилди

Жамият

image

Сентябрдан Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили бошланадими? Бу ҳақдаги саволга Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентилигида ўтган брифингда жавоб берди. 

Рустамованинг қайд этишича, Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб, ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий таклиф қилмоқда: 

Улар қуйидагича: 

1-сценарий: Пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, болалардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда.

2-сценарий: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.

3-сценарий: Гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Фаолият маълум бир ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб олиб борилади. Бунда, дастлабки босқичда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга давомати эркин бўлади.

Ушбу масала юзасидан якуний хулосани Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси беради. 

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш барча мамлакатлар Ҳукуматига видеомурожаат йўллаб, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган таълимдаги узилишлар ер юзининг барча авлодлари учун ҳалокат бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги

Баҳолаганлар

769

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг