Тақдирдан қочиб қутулиб бўлмас
Бу қизиқ 09 Март 21:12 14017
image

Икки жуфтлик ўсмирлик чоғларида бир пайтда, битта фонда суратга тушиб қолганини орадан 20 йил ўтиб билди. Бу ҳақида Sina Newsнинг маълумотига таяниб ЎзА хабар бермоқда.

Хитойнинг Сичуань провинцияси Чэнду шаҳрида истиқомат қилувчи жуфтлик ўзлари билмаган ҳолда тахминан 20 йил муқаддам бир вақтда, битта фонда суратга тушиб қолганини оилавий альбомда сақланаётган эски суратлардан пайқаб қолишди.

Жаноб Е ва унинг рафиқаси Хуэ хоним 2011 йилда Чэнду шаҳрида танишиб қолади. Бир муддатдан сўнг турмуш қуришади. Ҳозирда икки нафар қизни вояга етказишмоқда.

Хабарда ёзилишича, иккаласи ҳам 2000 йил июль ойида Циндао шаҳридаги “Тўртинчи май майдони”га ташриф буюришган. Жуфтликка маълум бўлмаган равишда, бир вақтда, “Тўртинчи май” монументи фонида суратга тушган.

Аёлнинг шахсий албомидаги суратда ўзи, сал нарироқда бўлғуси турмуш ўртоғи Енинг суратга тушаётгани ва орқа фонда монументни кўриш мумкин. Эридаги расмда эса монумент ва жаноб Ени пайқаш мумкин.

Буни жаноб Енинг онаси невараларини – икки қиздан қайси бири кўпроқ кимга: ўғлигами ёки келинигами – солиштириш учун эски фотоальбомларни томоша қилаётганда билиб қолган.

Маълумот ўрнида, “Тўртинчи май майдони”нинг юзага келиши Версаль шартномасининг 156 моддаси билан боғлиқ. Унга кўра, Хитойга қарашли Шаньдун провинциясида немисларнинг имтиёзи кўпаяди, Циндао эса Япония ихтиёрига ўтиб, Хитойнинг суверен ҳокимияти рад этилгани ёзилади.

Хитойликлар Версаль битимини ўзларининг таҳқирланиши, деб қабул қилишади. Бутун мамлакат оёққа турган; ҳаракат 4 майда Пекинда талабалар ўртасида ҳам давом эттирилади.

Айнан 4 майдаги норозилик чиқишлари Хитойнинг Версаль шартномасини имзолашни пайсалга солиши учун туртки бўлади. Хитой томонга 1919 йилнинг кузида Германияга қарши ҳар қандай ҳаракат тугаганлиги маълум бўлгач, орадан 2 йил ўтиб, 1921 йилда “алоҳида бандларга эга бўлган янги битим”га имзо чекади.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 195
Рейтинг: 3.0
Теглар