Эндиликда ёнғин назорати органлари тадбиркорларни огоҳлантиришсиз текшириши мумкин

Жамият

image

Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш талаби бекор қилинди. Бу ҳақда жорий йилнинг 2 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент фармонида маълум қилинди.

Унга кўра, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар эндиликда ҳам Бизнес-омбудсманни хабардор қилган ҳолда ўтказилади. Мазкур талаб бузилса, ўтказилган текширувлар ноқонуний ҳисобланади ва белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан 2018 йил 27 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5490-сонли фармонининг 2-иловасида белгиланган рўйхатга асосан, Бизнес-омбудсманни хабардор қилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш ҳуқуқи берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркорлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made