“Ҳоким ҳам, тадбиркор ҳам, инвестор ҳам Ортиқхўжаевнинг ўзи!” – Одамлар шаҳар ҳокими ҳақида нима дейди?
Таҳлил 29 Апрель 20:09 21956

Жорий йилнинг 26 апрель куни Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганига бир йил тўлди. Ҳоким 2017 йилнинг шу даврига қадар оддий тадбиркор, шаҳарнинг энг кўзга кўринган одами, бадавлат ишбилармон, шунингдек, Artel, Imzo, Akfa корхоналари, Atlas, MediaPark дўконлари, 10 ортиқ ишлаб чиқариш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларининг яккаю ёлғиз муассиси сифатида кўриб келинган. 

2018 йилда унинг Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланиши кутилмаган воқеликлардан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди. Албатта, қўллаб-қувватлаганлар сингари, эътироз билдирганлар талайгина эди. Ва ҳозиргача бу эътирозлар қулоққа чалинади. Кимдир Ортиқхўжаев ҳоким бўлгач, ваколатларини янада кенгайтирди деса, яна кимдир агар тадбиркорларга яхши бўлган бўлса, ўша тадбиркор Ортиқхўжаевнинг ўзи деган кинояли гапларни айтади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Жаҳонгир Ортиқхўжаевни таништирар экан, унга қуйидагича таъриф берганди. 

“Президент жаноби олийларига яқинда бир қароримни айтдим. Ўзбекистон тарихида илк бор ўзим ишонган ишбилармонни Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинладим. Тарихда бунақаси бўлмаган. Бу йигит ҳам ҳозирги ислоҳотларни тушунадиган, бюрократиядан йироқ, Ўзбекистонга тоза ҳаво киришига, инвесторларни қўллаб-қувватлашга, Тошкент шаҳрининг эртанги кунини тасаввур қиладиган ҳозирги замонавий... У ҳеч қайси бюрократия тизимида ишламаган. Бизнинг кўп раҳбарларга ўхшаб РайКом, партия ва бошқа жойларда ишламаган. Бу тадбиркор. Бизнинг ҳудудларимиз орасида Тошкент шаҳримиз энг катта ҳудуд. Шунга қарамасдан, мен эртанги кунимни фақат тадбиркорларга ишонаман. Шунинг учун қарор қабул қилдим – тадбиркор Тошкент шаҳар ҳокими. Энди унинг икки карра масъулияти кўп. Сизларга Тошкент шаҳрида бирор тўсиқ қўйса, унинг виждонига ҳавола”, деган эди. 

Хўш, у Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокими бўлгач, тадбиркорларнинг бағрига шамол тегдими? Бюрократия йўқолдими? Тошкент-чи, Тошкент ўзгардими? Унда қандай муаммолар бор. Тўғри, ҳозирча Тошкентни безаш, устдаги камчиликларни бартараф этишга эътибор қаратиляпти. Аммо касал ичкаридан даволанмас экан, у қайталайверади. Тошкентликлар ҳокимнинг фаолиятини қандай баҳолайди? Тошкентдаги ўзгаришларни улар қандай қабул қиляпти. QALAMPIR.UZ мухбири тошкентликларга микрофон тутди. 

Уларнинг мулоҳазаларини юқоридаги слайдерда, YouTube ва Mover’даги, қолаверса, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда томоша қилишингиз мумкин. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 285
Рейтинг: 3.9