... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тадбиркорларга электрон рақамли имзо энди “Ягона дарча” марказларидан берилади


10:45, 25.10.2017 Жамият
 975

Айтиш жоизки, авваллари бу хизмат бевосита давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилган.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 864-сонли “Тадбиркорлик субъектларига фақат “Ягона дарча” тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, электрон рақамли имзо калитини (ЭРИ) рўйхатга олиш ва сертификат бериш фақат “Ягона дарча” марказларида амалга оширилади. 

Айтиш жоизки, авваллари бу хизмат бевосита давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, ЭРИ бу — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзодир.(Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонуни) 

ЭРИ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат органлари ва тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини беради.

ЭРИ калитларнинг сертификатлари юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича берилади. 

ЭРИ сертификатни бериш учун тўлов энг кам ойли иш хақининг 10 фоизи, яъни 14 977 сўм миқдорида белгиланган (ҚҚСсиз). 

ЭРИ учун тўловларни Click, U-Pay, MBank, Payme каби замонавий тўлов воситалари орқали ҳам амалга ошириш мумкин.
Улуғ БЕК

Теглар:Электрон рақамли имзо калитини Ягона дарча марказлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар