Тадбиркор прокуратура инспекторига пора бераётганда қўлга олинди
Жамият
−
18 Май 2019
5492Тошкент шаҳрида тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси инспекторига пора бераётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим инспектори Д.А.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилган.
Натижада “Т.Қ.С” шўъба корхонаси раҳбари Т.М. ўзи раҳбарлик қилиб келаётган корхонанинг 353,6 млн сўмлик ва ўғли Э.М.га тегишли МЧЖ фаолиятида йўл қўйилган 560,6 млн сўмлик жуда кўп миқдордаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товланганлиги ҳолати бўйича уларга чора кўрмаслик ва енгиллик бериш эвазига Д.А.нинг хизмат хонасида, унга 2000 АҚШ долларини пора тариқасида берган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Т.Қ.С” ШК раҳбари Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси