Тезкор: Ўзбекистонда доллар нархи “қизил чизиқ”ни босиб ўтди

Жамият

image

Ўзбекистонда тижорат банкларида долларнинг сотиш курси 10 000 сўмдан ошди. Айрим тижорат банклари онлайн иловалари орқали АҚШ доллари олди-сотдисини 10050–10150 сўм коридорида таклиф этишни бошлади.

Долларнинг бундай қиймати тижорат банкларининг мобил иловаларида кўрсатилган, баъзи банклар эса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилиб улгурди.

Бугун, 14 апрель куни Ўзбекистон валюта биржасида долларнинг курси 31 сўмга қимматлаб, 9793 сўмдан баҳоланди. Марказий банк белгилаган курс эса  9693,36 сўм.

Тижорат банкларининг курсни кўтариши биржадаги ўзгаришларнинг акс садоси бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк коронавирус пандемияси фонида сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланишига изоҳ бериб, четдан валюта кириши бир неча баробар камайиб кетганини таъкидлаб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

валюталар курси

Баҳолаганлар

1151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг