“Свет ва газ ўчмайди, фақат уч-тўрт йилдан кейин”. Энергетика вазирлиги ваъда берди

Жамият

image

3-4 йилдан кейин электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда ҳеч қандай муаммолар бўлмайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев матбуот анжуманида маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ етказиб беришдаги узилишлар муаммоси 2027-2030 йилларгача тўлиқ ҳал этилади.

 “Олдимизда яна камида 3-4 йиллик иш турибди. 3-4 йилдан кейин – 2027-2030 йилларгача насиб қилса электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда ҳеч қандай муаммолар бўлмайди деб ваъда бера оламиз”, дейди у.

Тошхўжаевга кўра, 274 минг километрлик электр узатиш тармоқларидан 122 минг километри, яъни 44,5 фоизи эскирган. 94 мингдан зиёд трансформаторлардан 33 мингтаси ҳам шу аҳволда.

"Ўтган йили давлатимиз раҳбарининг шахсан эътиборлари, ғамхўрликлари билан соҳага жуда катта эътибор қаратилди. Хабаринглар бор, 14,5 трлн сўм маблағ ажратилди. Биз бу маблағга соҳани анча-мунча модернизация қилиш ишларини амалга ошириб олдик. Тўғри, 100 фоиз таъмирлаб олдик дейолмаймиз. Қилиниши керак бўлган ишларни 100 фоиз деб оладиган бўлсак, бу маблағга 18-20 фоизи қилинди”, деган Тошхўжаев.

Матбуот котиби ўтган куз-қиш мавсумида авариявий ўчишлар сони бир йил олдингига нисбатан 6,5 бараварга камайганини айтиб ўтган.

"Ўтган йили 14,5 трлн сўмга таъмирлаш ишларини амалга оширдик, деб айтдим. Бунинг самарасини бу йил Тошкент шаҳрида ҳамма сезди, назаримда. Республика миқёсида оладиган бўлсак, 2022-2023 куз-қиш мавсумида 7943 та авариявий ўчишлар бўлган эди. 2023-2024 йилги куз-қиш мавсумида мана шундай авариявий ўчишлар сони 1259 тага, яъни қарийб 6,5 бараварга қисқарди. Бу – жуда катта гап", деган у.


Мақола муаллифи

Теглар

Энергетика вазирлиги Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made