...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суюнчи: 2019 йилда ОТМга киришда янги имтиёзлар белгиланади


11:42, 26.11.2018 Жамият
 14 678

2019 йилга қадар олинган Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатларнинг имтиёзи амал қилиш муддати даврида сақланиб қолинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш тўғрисида”ги қарори Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан билдирилган таклифларга розилик берилиб, 2019 йилдан бошлаб таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида қуйидаги имтиёзлар белгиланиши кўзда тутилмоқда.
 
а) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда – Миллий сертификат деб юритилади) ёки Халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича тест синовидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этиш:
 
  • Инглиз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 5.5) В2 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72) В2 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English FCE, B2 ва ундан юқори;
 
  • Немис тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В2 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В2 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) В2 ва ундан юқори;
 
  • Француз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) В2 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В2 ва ундан юқори;
 
  • бошқа тиллар учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В2 ва ундан юқори.
 
б) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани (биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида) киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича тест синовидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этиш:
 
  • Инглиз тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 4.5) В1 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42) В1 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English PET, B1 ва ундан юқори;
 
  • Немис тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В1 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В1 ва ундан юқори;
 
  • Француз тили учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF)  В1 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В1 ва ундан юқори;
 
  • бошқа тиллар учун Миллий сертификат В1 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В1 ва ундан юқори.
 
в) Кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили  биринчи (асосий) фан сифатида киритилган магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган талабгорларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича кириш имтиҳонидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этиш:
 
  • Инглиз тили учун Миллий сертификат С1, International English Learning Testing System (IELTS 7.0) С1 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 95) С1 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English CAE, С1 ва ундан юқори;
 
  • Немис тили учун Миллий сертификат С1, Goethe-Zertifikat С1 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) С1 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) С1 ва ундан юқори;
 
  • Француз тили учун Миллий сертификат С1, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) С1 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) С1 ва ундан юқори;
 
  • бошқа тиллар учун Миллий сертификат С1 ёки Халқаро сертификат (С1) ва ундан юқори.
 
г) кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани (биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида) киритилган бошқа магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган Миллий сертификат ёки Халқаро сертификатга эга бўлган талабгорларга, ушбу фандан белгиланган максимал балл бериш ва уларни шу фан бўйича кириш имтиҳонидан (касбий (ижодий) имтиҳондан)озод этиш:
 
  • Инглиз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, International English Learning Testing System (IELTS 5.5) В2 ва ундан юқори, Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72) В2 ва ундан юқори, Cambridge Assessment English FCE, B2 ва ундан юқори;
 
  • Немис тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Goethe-Zertifikat В2 ва ундан юқори, Deutsches Sprachdiplom (DSD) В2 ва ундан юқори, Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) В2 ва ундан юқори;
 
  • Француз тили учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори, Diplome d'еtudes en langue Franсaise (DELF) В2 ва ундан юқори, Тest de connaissance du français (TCF) В2 ва ундан юқори;
 
  • бошқа тиллар учун Миллий сертификат В2 ва ундан юқори ёки Халқаро сертификат В2 ва ундан юқори.
 
2019 йилга қадар олинган Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатларнинг имтиёзи амал қилиш муддати даврида сақланиб қолинади.
 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
 
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклатилади.

Теглар:ОТМ Давлат тест маркази Вазир Маҳкамаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар