Бухорода “тонировка” учун қарийб 2,5 млрд сўм ундирилди

Жамият

image

Бухоро вилоятида “тонировка” учун тўловлар арзонлаштирилганидан кейин 2 312 510 000 (икки миллиард уч юз ўн икки миллион беш юз ўн минг) сўмлик рухсатномалар берилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 30 август куни ҳолатида (рухсат бериш 2 августда бошланган) жами 677 та транспорт воситасига ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома берилган. Шундан, 587 таси 1-тоифа (орқа ён ойналари), 90 таси 2-тоифа (олд ва орқа ён ойналари, яъни тўлиқ “тонировка”) бўйича рухсатномага эга бўлган.

Хусусан, 535 та жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларига: 475 та 1-тоифа ва 60 та 2-тоифа учун;

142 та юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларига: 112 та 1 тоифа ва 30 та 2-тоифа учун рухсатнома берилган.

Эслатиб ўтамиз, “тонировка” учун тўлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 август куни қабул қилган қарори билан пасайтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро тонировка

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг