...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёда поезддан портловчи модда топилди


14:57, 11.01.2019 Жамият
 12 982

Поезд тунги соат 2:00 да Туркманистондан Ўзбекистонга кириб келган.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни Туркманистон Республикасидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган юк поезди вагонларининг бирига жойлаштирилган портловчи модда ҳамда унинг бир дона детонаторини ушлаб қолди.
 
Тунги соат 2:00 да Ўзбекистон ҳудудига кириб келган юк поезди божхона назоратидан ўтказилган. Поезд таркибидаги вагонларнинг бирида, кўз илғамас жойда қизғиш рангдаги “Тротиловая шашка вес 200 грамм” номли портловчи модда топилган. унинг ёнида бир дона детонатори ҳам бўлган.
 
ЎзАнинг ёзишича, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурхондапё вилояти Портловчи модда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар