Қашқадарёда коронавирусга чалинган беморларнинг ҳолати очиқланди

Жамият

image
Коронавирусга чалинган 14 яшар беморнинг бутун бир қишлоғи дезинфекция қилинди (видео) north_east

Коронавирусга чалинган 14 яшар беморнинг бутун бир қишлоғи дезинфекция қилинди (видео)

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида истиқомат қилувчи 14 яшар ўсмирда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, унинг 36 ёшли отаси ва 16 ёшли опаси ҳам COVID-19 билан зарарлангани маълум бўлди.

Айни пайтда вилоятда коронавирус инфекцияси 6 нафар шахсда қайд этилган. Беморларнинг аҳволи ўрта оғир даражада. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, беморларга вилоят юқумли касалликлар шифохонасида тасдиқланган стандарт асосида даво муолажалари олиб борилмоқда. 

Таъкидланишича, кейинги икки бемор ҳам дастлабки бемор билан мулоқотда бўлган 17 ёшли опаси ва 8 ёшли укаси ҳисобланади. 56 ёшли олтинчи бемор эса Чироқчининг бошқа қишлоғидан, у Тошкентдаги фирмада ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 390 нафарга етди. Уларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

654

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг