... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас: Сурхондарёда автомобиль ўғриси яна ўғирлик устида қўлга тушди


15:51, 07.12.2017 Жамият
 914

Иккинчи марта автомашина олиб қочишга уринган 26 ёшли йигит далилий ашё билан қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Гулистон маҳалласида яшайдиган Х.А. тунги соат 22.00 да Сурхондиёр маҳалласи ҳудудидаги “Орол” ошхонаси олдидан “Матиз” русумли давлат рақами 75 N 801 HA бўлган автомашинани олиб қочади.

Намозгоҳ маҳалласида яшайдиган Э.Эрмўминов ошхона олдидаги енгил автомобиль бир зумда ғойиб бўлганидан ажабланиб, онаси О.Ортиқовага тегишли мазкур автоулов олиб қочилгани ҳақида дарҳол Туман ички ишлар бўлимига хабар беради.

Сурхондарё вилояти бўйича эълон қилинган “тўсиб ушлаш” тадбири туфайли муқаддам ана шундай қилмиши учун судланган Х.А. узоққа қочиб кета олмади.

Иккинчи марта автомашина олиб қочишга уринган 26 ёшли йигитнинг бу сафар ҳам “омади” келмади. Далилий ашё билан қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

ЎзАнинг хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятида транспорт воситасини ўғрилаш бўйича 1, олиб қочиш билан боғлиқ 13 жиноят содир этилган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида уларнинг барчаси фош этилган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Сурхондарё Автомашина ўғирланди Жиноят иши қўзғатилди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар