...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари ҳам ишдан олинди


09:54, 09.11.2018 Жамият
 6 006

Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидовнинг лавозимидан озод этилишига бошқа ишга ўтказилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Аввалроқ, Сурхондарё вилоят прокурори Ўктам Саидов лавозимидан озод этилгани, унинг ўрнини Денов тумани ҳокими Улуғбек Бердиқобилович Қосимов эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Абдумуталович Охунов ҳам лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўтган йиғилишда маълум қилинган.
 
Вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидовнинг лавозимидан озод этилишига бошқа ишга ўтказилиши сабаб қилиб кўрсатилган.


 
Шу кунгача вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Раҳматулла Бобохонович Гаппаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.  

Теглар:Сурхондарё Улуғбек Охунов Ўктам Саидов Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар