...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурункали касалликми? Яна бир мансабдор пора билан қўлга тушди


14:06, 05.10.2018 Жамият
 8 362

У ҳам Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари деб кўрсатилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари пора олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
 
Вазирлик хабарига кўра, жорий йилнинг 3 октябрь куни фуқаро А.С. Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилган. Фуқаро ўзини Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари деб таништирган шахс ундан хизмат ҳақи эвазига пул талаб қилаётганини баён қилган.
 
Фуқаро тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун Бўстонлиқ туманидан ер олмоқчи бўлган. Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ж.Н эса фуқаро А.С.га тумандаги туризм учун ажратилган заҳира ерлардан 3 гектар ер майдони олиб беришга ваъда қилиб, эвазига олдиндан 5000 АҚШ доллари миқдорида пул беришини талаб қилаётгани маълум бўлган.
 
3 октябрь кунининг ўзида кўрилган тезкор тадбирлар натижасида, Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ж.Н қўлга олинган.
 
У Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасида ариза муаллифидан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланди.
 
Шу тариқа, мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Аввалроқ, Жиззах вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳам пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Молия бошқармаси Тошкент вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар