Сурхондарёда ҳавони бузган асфальт заводи фаолияти тўхтатилди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида асфальт-бетон ишлаб чиқарувчи корхона ҳавони ифлослантиргани учун 10 кунга ёпилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси томонидан Денов туман йўл қурилиш унитар корхонасида экологик текширув ўтказилган. Текширув давомида корхонанинг “ДС 117” 2Е асфальт-бетон ишлаб чиқариш ускунаси носоз ҳолатда эканлиги аниқланган. Оқибатда корхона жиҳозларининг техник носозлиги сабабли “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-24-моддалари (Атмосфера ҳавосини ифлослантириш) талаблари бузилган.

“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1-қисми 86-моддаси асосида маъмурий баённома тузилди. Шунингдек, камчиликлар бартараф этилгунга қадар корхона фаолияти 10 кун муддатга тўхтатилди”, дейилади хабарда.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурхондарё Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made