Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов ишдан олингани рад этилди

Жамият

image

Бугун, 2 апрель куни бир қатор интернет сайтларида Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатовнинг ўз лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Хабарларга кўра, жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилган ва унинг ўрнига вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Ушбу ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ мухбири Сурхондарё вилояти ҳокимияти билан боғланди. Ўзини таништиришни истамаган ҳокимият вакилининг QALAMPIR.UZ`га маълум қилишича, юқоридаги ҳолат юзасидан ҳеч қандай расмий маълумот мавжуд эмас.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимияти Баҳодир Пўлатовнинг расмий тадбирлар ва йиғилишларда қатнашмаётгани ҳақидаги хабарни изоҳсиз қолдирди.

Маълумот учун, Баҳодир Пўлатов Сурхондарё вилояти ҳокими бўлгунга қадар Тошкент вилояти прокурори сифатида ишлаган. У ҳозирги лавозимига 2018 йилда тайинланган эди. Вилоятнинг олдинги ҳокими Эркинжон Турдимов ҳозирда Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё вилояти Баҳодир Пўлатов

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made