... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Суриянинг Алеппо шаҳрида жангарилар деярли қолмади


16:58, 13.12.2016 Олам
 2 308

Ҳарбийлар берган маълумотларга кўра, улар деярли 98 фоиз ҳудудда ўз назоратларини ўрнатган.

Суриянинг Алеппо шаҳрида бутун ҳудуд устидан ҳукумат армияси назорат ўрнатгани ҳақидаги хабарни кутишмоқда. Ҳарбийлар берган маълумотларга кўра, улар деярли 98 фоиз ҳудудда ўз назоратларини ўрнатган. Биргина 12 декабрь куни хукумат армияси еттита мавзени жангарилардан тозалаган. Бу хақда “Euronews.com” хабар берди.
 
Исёнчилар ва жангарилар икки ҳудудда бир-биридан айро ҳолда қолган. Сурия армиясининг махсус гуруҳлари айни вақтда Алеппонинг ерости алоқа тармоғини ҳимоя қилмоқда.
 
Ғарб Россияни Дамашққа Алепподаги операцияни якунлаб олиши имконини бериш учун жангарилар билан музокараларни чўзаётганликда айбламоқда.
 
Бунданда ёмони, БМТ бош котиби Пан Ги Мун Алеппода ҳукумат армияси томонидан қилинаётган ишлар ҳақида эшитганидан сўнг фавқулодда ҳолат элон қилган.
 
Дамашқда эса жангарилардан тозаланаган шаҳарлардан ҳар куни юзлаб, минглаб одамлар хавфсиз жойга кўчирилаётгани, уларга озиқ-овқат ва тиббий ёрдам берилаётгани ҳақида хабарлар берилмоқда.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Сурия Алеппо Жангарилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!