...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияга яна ҳужум уюштирилди


20:12, 10.05.2018 Олам
 7 305

Исроил ҳужум бўлганини инкор қилмаяпти.

Бугун, 10 май куни тунда Сурия ҳаво ҳужумига қарши қурилмалари Исроилнинг оммавий ҳужумини қайтарди.
 
Сурияга ҳужум ҳам ердан, ҳам ҳаводан амалга оширилган. 28 та Исроил ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари араб давлати осмонида айланган. Умумий ҳисобда 70 та ракета учирилган. Шунинг ярмини Сурия ҳаво ҳужумига қарши қурилмалари уриб туширган.
 
Россия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳужум асосан Эрон ҳарбий объектлари, шунингдек, Дамашқ ва мамлакат жанубидаги Сурия ҳаво ҳужумига қарши қурилмаларини нишонга олган.
 
Исроил ҳужумни инкор қилмаяпти ва буни Эрон ҳарбийларининг Жўлон тепалигига қилган ҳужумларига жавоб эканини таъкидлади. Шу билан бирга, ҳужум ҳақида рус ҳарбийлари огоҳлантирилгани ҳақида айтмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Исроил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!