Ушбу ҳафтада 9 та чартер қатнови амалга оширилади (жадвал)

Жамият

−

image

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш мақсадида, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ жорий ҳафтада "Узбекистан аирwайс" авиакомпанияси томонидан Туркия, Россия Федерацияси, БАА ва Миср Араб Республикаси шаҳарларига жами 9 та қатнов амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

1 – 7 июнь кунларига белгиланган чартер рейслар жадвали:

1 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент

2 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

3 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент

3 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

4 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

5 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

6 июнь. Қоҳира – Тошкент – Қоҳира

6 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент

7 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

Эслатиб ўтамиз, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ 25-31 май кунлари амалга оширилган 8 та қатнов орқали Россия Федерацияси ва Туркиядан жами 2118 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

 

Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

248

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар