Тошкентдаги портлаш қурбонлари сони 3 нафарга етди
Жамият
−
15 Март 2020
11168Аввалроқ, Учтепа тумани “Чўпон ота” МФЙ ҳудудида жойлашган “Аксава” МЧЖга қарашли икки қаватли автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. Ҳодисада 2 киши ҳалок бўлганди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур портлаш бўйича қўшимча маълумот берди ва учинчи қурбоннинг жасади топилганини маълум қилди.
“Ҳодиса содир бўлган жойда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари ва бошқа тузилмалар вакиллари ишламоқда. Соат 20:00 атрофида вайроналар остидан учинчи қурбоннинг жасади топилди. Ушбу босқичда мазкур ҳодисанинг сабабларини аниқлаш бўйича терговга қадар тадбирлар олиб борилмоқда. Дастлабки тахмин - кислород ёки газ баллонидан фойдаланиш вақтида хавфсизлик техникасини бузиш”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳодисада қурбонлардан ташқари 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган.