Бурунди Президенти вафот этди
Олам
−
10 Июнь 2020
7252Бурунди Президенти Пьер Нкурунзиза 56 ёшида оламдан ўтди. У 2005 йилдан бери мамлакатни бошқарарди. Бу ҳақда ҳукумат Twitter`да расмий ахборот берди.
“Бурунди Республикаси ҳукумати катта ачиниш билан мамлакат Президенти Пьер Нкурунзиза зоти олийларининг кутилмаган ўлимини маълум қилади. Ўлим 8 июнь куни юрак ҳуружидан содир бўлди”, дейилади хабарда.
Май ойи охирида давлат раҳбарининг рафиқаси Дениз Нкурунзиза янги коронавирус юқтиришда гумон қилиниб, Кенияда шифохонага ётқизилганди.
Бурундида 20 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловида Нкурунзиза қўллаб-қувватлаган номзод Эварист Ндайишимийе ғолиб бўлганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023