...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда инсонийлик ёрдами аёллик иффати эвазига берилмоқда


21:08, 28.02.2018 Олам
 13 455

Кўпгина аёллар эксплуатация ва зўравонликдан қўрқиб, инсокпарварлик ёрдами олишдан бош тортмоқдалар.

БМТ ва Халқаро Инсонпарварлик ташкилотлари суриялик аёллардан инсонпарварлик ёрдами эвазига шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш ҳақидаги билдиришнома сабабли можаролар марказида, деб хабар бермоқда “Euronews”.
 
БМТ Аҳолини ўрганиш Фонди “Суриядан Садолар” номли маърузани нашр қилди. Унда Сурияда кузатилаётган суиистеъмолликлар ҳақида сўз юритилади.



Таъкидланишича, кўпгина аёллар эксплуатация ва зўравонликдан қўрқиб, инсокпарварлик ёрдами олишдан бош тортмоқдалар.
 
Чунки сўров ўтказилган аёлларнинг 40 фоизга яқини шаҳвоний куч ишлатиш ҳолатларидан арз қилган. Бу ҳолат Сурия жанубидаги Дара ва Ал-Кунайтра шаҳарларида юз берган.
 
БМТнинг Қочоқлар иши бўйича Олий Комиссарлиги бошқармаси текширув ишларини ўтказишни ваъда қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия БМТ инсонпарварлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!