COVID-19 ва жаҳон – 6 апрель тунида содир бўлган янгиликларнинг қисқа дайжести

Бу қизиқ

image

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 347 676 нафарни ташкил этмоқда. Бугунга қадар 74 444 бемор вафот этди. Инфекциядан 277 331 киши шифо топиб, тузалиб кетди.

Ўзбекистонда сўнгги 24 соат ичида коронавирусга чалинганлар сони 60 тага кўпайиб, 457 нафарни ташкил қилмоқда. 30 киши бутунлай соғайган бўлса, 2 киши вафот этди.

 

Қозоғистонда ушбу инфекциядан зарарланганлар сони 8 нафарга ошиб, умумий ҳисобда 670 нафарга етди. Мамлакат пойтахти Нур-Султонда беморлар сони 222 нафарни ташкил этмоқда. Коронавирусдан 6 киши вафот этган бўлса, 46 бемор ундан шифо топган. 

Янги Зеландия соғлиқни сақлаш вазири Дэвид Кларк мамлакатда ўрнатилган карантин қоидаларини икки март бузди. Аммо мамлакат уни ишдан бўшатиш ҳақида ўламаяпти, деб маълум қилади RNZ радиостанцияси. Маҳаллий ОАВда уни карантин вақтида машина бошқаргани ва тоғда велосипед ҳайдагани тасвирланган суратлар пайдо бўлди. У машина бошқарганини зарурат юзасидан, велосипед ҳайдаганини саломатлик учун деб баҳолади.

АҚШнинг Нью-Йорк штатида карантин қоидаларини, хусусан, масофани сақлашни бузганлар учун жарима миқдори икки баравар оширилди. Жарима миқдори 1000 доллар этиб белгиланди. Ушбу штат АҚШдаги коронавирус ўчоғи ҳисобланади. Бу ерда коронавирусга 130 мингдан зиёд аҳоли чалинди. 4 700 атрофида бемор инфекциядан вафот этди.

Марокашда коронавирусга қарши кураш доирасида барча фуқароларга ниқоб тақиб юриш мажбурий этиб белгиланди. Қоидани бузганлар сўзсиз қамоққа ташланадиган бўлди. Мамлакатда 20 мартдан бери фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Айни вақтда Марокашда 1 120 одам вирусга чалинган. 80 киши ундан вафот этган.

Беларусь Президенти Александр Лукашенко коронавирус сабаб карантинда ўтирмаслигини маълум қилди. Шунингдек, у мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш ниятида эмаслигини ҳам айтган. “Халқ олдида сиёсий жавобгарликни ўз зиммамга оламан”, деган Лукашенко. Айни пайта мамлакатнинг 700 нафар аҳолиси вирус юқтириб олган. Улардан 13 нафари вафот этган бўлса, 53 нафари шифо топган.

Жаҳоннинг бошқа мамлакатларида қуйидаги ҳолат кузатилмоқда: Мексикада бир сутка ичида 30 бемор инфекциядан вафот этди. Канадада коронавирус юқтириб олганлар сони 16,6 мингга яқинлашган бўлса, Жанубий Кореяда сўнгги 24 соат ичида 10 331 нафар бемор ундан зарарланди. Венесуэла хавфсизлик нуқтаи назаридан Колумбия билан чегарадош барча ҳудудларида комендантлик соати эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг