Оксана Чусовитина Бакуда навбатдаги муваффақиятни расмийлаштирди

Спорт

image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўз якунига етиб бормоқда. 

Бугун, 16 март куни регламентга белгиланганидек, аёллар ўртасида таяниб сакраш бўйича финал босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Энг кучли 8 нафар спортчи орасида баҳс олиб борган Оксана Чусовитина жорий турнирдан ҳам медаль билан қайтадиган бўлди. Ўзбекистонлик спортчининг ижросини ҳакамлар ҳайъати 14,450 балл билан баҳолади.

Финалчилар орасида фақатгина америкалик Жейд Кэри Чусовитинанинг натижасини яхшилай олди холос. Шу тариқа Чусовитина мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди. Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан мексикалик Алекса Морено жой олди.

Спорт гимнастикаси. Жаҳон кубоги.

Аёллар, таяниб сакраш

1. Жейд Кэри (АҚШ) – 14,766
2. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 14,450
3. Алекса Морено (Мексика) – 14,249

Ўзбекистон вакили энди 20-23 март кунлари Дохада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон кубоги босқичига йўл олади. Янги регламентга кўра, айнан ушбу мусобақалар Токио-2020 Олимпиадаси квалификациясининг босқичлари ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

гимнастика Оксана Чусовитина

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг