Қуръони Каримнинг қорақалпоқ тилидаги маънолар таржимаси нашр қилинди

Жамият

image

“Ўзбекистон” нашриёт матбаа-ижодий уйи томонидан “Қуръони Карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири” номли китоб 8 минг нусхада нашр этилди. 

Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати хабар берди.

Китоб таржимон Шамсуддин Баҳоуддиновнинг ижодий меҳнати маҳсулидир. Унда муқаддас динимиз асосий манбаси ҳисобланган Қуръони Каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк таржимаси жой олган. 

Китобга шунингдек, Шайх Абдулазиз Мансурнинг тафсир китоби ва араб тилидаги тафсир китоблар манба қилиб олинган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қуръони карим қорақалпоқча

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг