Murad buildings, SHAFFOF, KUKMARA. Ким қанча хайрия қилди?
Жамият
−
04 Апрель 2020
17629Хабарингиз бор, Ўзбекистонда коронавирус хавфини ва у туфайли аҳоли зарар кўришининг олдини олиш мақсадида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари тажрибаси жорий қилинди.
“Ўзэкспомарказ” биносида жойлашган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига ҳар куни ҳомий ташкилотлар ва саховатпеша инсонлар томонидан хайрия маҳсулотлари келиши давом этмоқда. Ушбу хайрия маҳсулотлари ва ижтимоий ёрдамлар ўз вақтида эҳтиёжманд оилаларга етказилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Айтиш лозимки, бугунги кунга қадар 20 дан ортиқ ана шундай саховатпеша ташкилот хайрия ишларини амалга оширган. Булар:
• “Murad buildings” компанияси – 550 та 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланма,
• “Paxta neft bazasi” МЧЖ – 9 996 тонна ёғ
• “KUKMARA” МЧЖ – 504 тонна ёғ,
• “GLOBO EXPORT COMPONE” МЧЖ – 210 кг фасол,
• “Тадбиркор” хусусий корхонаси – 2 тонна ун ва 3 тонна сабзи,
• “XADRA MARKET” МЧЖ – 7 200 та тухум,
• Сергели туман Мажбурий ижро бюроси –1 200 та тухум, 80 кг макарон, 80 кг гуруч, 80 кг шакар, 40 кг горох, 40 литр ёғ маҳсулоти ва 40 та товуқ,
• “Чортоқ” МЧЖ –26 520 дона ичимлик суви
• “SHAFFOF” хусусий корхонаси –1 000 дона ичимлик суви
• “BEST AШANS DVP” – 888 дона турли номдаги сув (cola, fanta, bonaqua) маҳсулотлари етказиб берган.
Шунингдек, “MEBEL HOUSE” МЧЖ томонидан 480 та болалар озуқаси, 400 та болалар таглиги (pampers), “Келес фаровон” МЧЖ томонидан 1 500 та коса, тарелка ва пиёла, 100 та чойнак тақдим этилган.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини дори-дармон ва гигиена воситалари билан таъминлаш мақсадида турли ҳомий ташкилотлар томонидан 32 турдаги, жумладан, “Соғлом авлод” жамғармаси томонидан 5 турдаги жами 18 000 та дори воситаси, “HAVOQAND PEOPLE” МЧЖ томонидан 10 000 та ва Учтепа туман ҳокимияти томонидан 5 000 та тиббиёт ниқоби, “GREEN CITY ва BIZNING UYLAR” компанияси томонидан 10 000 та тиббиёт ниқоби ва 3 950 та антисептик воситаси, “AVERC” хусусий корхонаси томонидан 1 500 та гигиена воситаси келтирилган.
Маълум бўлишича, мазкур ижтимоий ёрдам маҳсулотлари, биринчи навбатда, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар ва нуронийлар, доимий иш билан банд бўлмаган аҳоли вакилларига маҳалла ходимлари ва волонтёрлар ҳамкорлигида мунтазам етказиб турилмоқда.
Бугун, 4 апрель куни жами 979 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, ногиронлар рўйхатлари шакллантирилган, хусусан:
• Бектемир туманида 55 та,
• Миробод туманида 62 та,
• Олмазор туманида 104 та,
• Сергели туманида 73 та,
• Учтепа туманида 80 та,
• Шайхонтоҳур туманида 112 та,
• Чилонзор туманида 44 та,
• Мирзо Улуғбек туманида 137 та,
• Юнусобод туманида 180 та,
• Яшнобод туманида 82 та,
• Яккасарой туманида 50 та.
Бу оилаларга маҳсулотлар “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан ташкил этилган автомашиналарда етказилган. Бунда шу кунга қадар қабул қилинган маҳсулотлар ҳисобидан ҳар бир оилага 2 дона ўсимлик ёғи, 2 кг гуруч, 1 кг шакар, 2 кг ун, 3 кг картошка, 2 кг пиёз, 2 кг макарон тарқатилган.
Шунингдек, бугуннинг ўзида “Чортоқ” МЧЖ томонидан берилган минерал сувларнинг 17 340 донаси карантиндаги фуқаролар учун марказлашган ҳолда ташкил этилган озиқ-овқат омборига, 4 560 донаси “Бўстон” сиҳатгоҳига, 4 620 донаси “Ботаника” сиҳатгоҳига, “SHAFFOF” хусусий корхонаси томонидан берилган 1 000 дона ичимлик суви эса “Ўртасарой” вирусалогия марказига топширилди.
Маълумотда қайд этилишича, Марказда иш олиб бораётган Call-centre (1197 қисқа рақами)га бугун соат 17:00 қадар аҳоли томонидан 2057 та (шу кунга қадар 4044 та) мурожаат келиб тушди ҳамда улар тегишли тартибда мутасаддиларга тақдим этиб борилмоқда.
Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан шу кунга қадар пойтахтдаги 3436 та ана шу тоифадаги оилага зарур маҳсулотлар етказилди. Жумладан, Бектемир туманидаги 202 та, Миробод туманидаги 242 та, Олмазор туманидаги 341 та, Сергели туманидаги 360 та, Учтепа туманидаги 266 та, Шайхонтоҳур туманидаги 317 та, Чилонзор туманидаги 279 та, Мирзо Улуғбек туманидаги 389 та, Юнусобод туманидаги 477 та, Яшнобод туманидаги 229 та, Яккасарой туманидаги 334 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар мазкур маҳсулотлар билан таъминланди.
“Қувонарлиси, бу каби ҳомийлик хайрияларини кўрсатиш истагини билдираётган ватандошларимиз сони кун сайин ортиб бормоқда. Биз халқимизга ёрдам қўлини узатаётган саховатпеша ташкилот раҳбарлари ҳамда инсонларга Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ва кенг жамоатчилигимиз номидан чуқур миннатдорлик билдирамиз”, дейилади расмий маълумотда.
LiveБарчаси