... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия “эртаги” якунланди, Австралия ўз йўлида давом этади...


20:22, 10.10.2017 Спорт
 1 644
" frameborder="0" allowfullscreen>

Мазкур баҳсни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун 10 окятбрь куни кейинги йил Россия майдонларида ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақасининг плей-офф босқичидан ўрин олган Сурия–Австралия терм жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви якунига етди.
 
Унда Австралия терма жамоаси Тим Кейхиллнинг дубли эвазига ғалабани расмийлаштирди. Сурияликларнинг ягона голига Умар ал Сома муаллифлик қилди.
 
Шу тариқа, Австралия ўз майдонида ўтган ўйинда ғалаба қозониб, Суриянинг Россия мундиалига чиқиш имконияти эртагига якун ясади.
 
Эндиликда Австралия терма жамоаси Конкакаф минтақасида 5-ўринни эгаллаган терма жамоа билан яна ўтиш ўйинида иштирок этади.
 
Таъкидлаш жоизки, мазкур баҳсни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
 
Австралия–Сурия — 2:1 (1:0)
10 октябрь. Сидней шаҳри. “ANZ” стадиони. 42136 томошабин.
 
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (барчаси Ўзбекистон).
 
Заҳира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон).
 
Голлар: Тим Кейхилл (13, 109) – Умар ал Сома (6).
 
Астралия: Мэтью Раян, Милош Дегенек, Бред Смит (Аарон Муй, 11), Тим Кейхилл, Марк Миллиган, Мэтью Журман, Мэтью Леки, Робби Круз, Жеймс Триоси (Никита Рукавициа, 73), Трент Сенсбрей, Томас Рогич (Томми Юрич, 96).
 
Сурия: Иброҳим Алма, Муайяд ал Ажжан, Жиҳад ал Баур, Маҳмуд ал Мавос, Умар ал Сома, Одай ал Жаффал (Фирас ал Хатиб, 60), Тамир Ҳож Муҳаммад, Ҳамид Мидо (Исра Ҳамвиа, 75), Зоҳир ал Мидани, Мардек Мардикян (Осама Умари, 90}1), Фаҳад Юсуф.
 
Огоҳлантиришлар: Мэтью Леки (25), Марк Миллиган (42), Томми Юрич (120) – Мардек Мардикян (48), Маҳмуд ал Мавос (79), Исра Ҳамвиа (88).
 
Четлатиш: Маҳмуд ал Мавос (94, С.).
 
Энг яхши футболчи: Тим Кейхилл (Австралия).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сурия Австралия ЖЧ–2018 Равшан Эрматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!