...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия–Туркия чегарасидаги бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди


12:46, 09.10.2017 Олам
 1 926

12 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган мазкур ҳужум ким томонидан амалга оширилганлиги ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Суриянинг Туркия билан чегарадош вилояти — Идлибдаги бозорга ҳаводан қилинган ҳужум натижасида 12 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
 
Хабарга кўра, воқеа Идлиб вилоятининг Марет Нўмон туманидаги бозорда содир бўлган. Унинг оқибатида 12 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, бундан ташқари, 15 нафар кишилар турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
 
Қурбон бўлганларнинг сони ортиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.
 
Ҳозирда маҳаллий полиция томонидан қидирув ва қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
 
Ушбу ҳаво ҳужумини ким томонидан, нима сабабдан амалга оширилганлиги ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
 
Суриянинг шимоли-ғарбида жойлашган Идлиб вилояти Туркия, Россия ва Эрон давлатлари иштирокида бўлиб ўтган Остона келишувига кўра “қуролли тўқнашувлардан холи ҳудуд” деб эълон қилинган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Сурия–Туркия чегараси Ҳаво ҳужуми Қуролли тўқнашувлардан холи ҳудуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!