...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлиганинг икки клуби 500 миллион сўм жарима тўлайди


21:36, 21.02.2018 Спорт
 5 815

Ҳар икки клуб ҳам четлатилган футболчилари касрига ярим миллион сўмдан жарима тўлайдиган бўлди.

Аввалроқ, “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев бир йил муддатга, “Бунёдкор” клуби футболчиси Дилшод Аҳмадалиев эса Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарорига асосан бутунлай футболдан четлатилганди.
 
Аммо шунга қарамай номлари юқорида тилга олинган футболчилар ўз клублари таркибида ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб юргани маълум бўлди.
 
“Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарорларини бузганлиги учун Ижроқўм Бюросининг 2018 йил 21 февралдаги 6-сонли Қарорига кўра “Навбаҳор-Лочинлари” ҳамда “Бунёдкор” футбол клубларининг ҳар бирига  500 миллион сўм миқдорида жарима солинди.
 
Агар бундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, бундан-да қатъий жазолар қўлланилиши белгилаб қўйилди”, дейилади ЎФА хабарида.
 
Маълумот учун, “Навбаҳор” ҳамда “Бунёдкор” янги мавсумни Суперлигада бошлайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ойбек Қиличев Дилшод Аҳмадалиев Навбаҳор Бунёдкор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!