Озарбайжонда вазият кескин. Беморлар сони 1 000 га яқинлашди

Олам

image

Озарбайжонда коронавирус билан боғлиқ яна 104 та ҳолат аниқланди. Беморлардан бири эса вафот этди. 

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида тузилган штабдан хабар беришларича, 1949 йилда туғилган бемор саратон ва қандли диабет хасталиги билан ҳам оғриган. Унга кўрсатилган муолажалар натижа бермай, вафот этган. Айни пайтда унинг оила аъзолари, шунингдек, у билан мулоқотда бўлган бошқа шахслар ҳам ўрнатилган тартибда карантинга олинган.  

Кеча, 9 апрель ҳолатига кўра яна 38 киши соғайиб, оиласи бағрига қайтган. 

Қайд этилишича, мамлакатда жами беморлар сони 926 нафарни ташкил этмоқда. Коронавирусдан даволанганлар 101 нафарга етган. 9 киши хасталик оқибатида вафот этди. 816 киши махсус шифохоналарда даволанмоқда. Беморлардан 27 нафарининг аҳволи оғир, 35 нафарининг аҳволи эса ўртача оғирликда. 

Мамлакатда ўтган давр мобайнида инфекцияни аниқлаш учун 57,371 та тест ўтказилган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг ташаббуси билан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг фавқулодда саммити ўтказилади. Саммит видеоконференция тарзида ташкил этилади. Навбатдан ташқари саммитда коронавирус пандемиясини муҳокама қилиш режалаштирилган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Коронавирус

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг