Алишер Усмонов “Forbes” рейтингида юқорилади

Олам

image
Алишер Усмонов холдинги коронавирусга қарши кураш учун Россияга 2 млрд рубль ажратди north_east

Алишер Усмонов холдинги коронавирусга қарши кураш учун Россияга 2 млрд рубль ажратди

Ўзбекистонда туғилган россиялик миллиардер Алишер Усмонов “Forbes” журнали талқинига кўра энг бой рус бизнесменлари рейтингида 7-ўринни олди.

USM Holdings компанияси асосчиси ва асосий ҳиссадори Алишер Усмонов 13,4 млрд доллар бойлиги билан ТОП-10 таликда қолган. Ўтган йили миллиардер 9-ўринда эди.

Россиялик миллиардерлар орасида Владимир Потанин биринчи ўринни эгаллаган. У "Норильский никель" компанияси ҳамда "Интеррос" холдинги президенти ҳисобланади. Унинг бойлиги 19,2 млрд долларга баҳоланган.

Иккинчи ўрин "Новолипец металлургия комбинати" раиси Владимир Лисинга насиб қилган. Лисиннинг бойлиги 18,1 млрд долларга тенг.

Учинчи ўринни Леонид Михельсон эгаллади. У "Новатэк" энергетика компанияси раиси ҳиобланади. Унинг бойлиги 17,1 млрд долларга тенг.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга 20 миллион доллар ажратган эди. Бундан ташқари, вирус вакцинаси топилса, уни Ўзбекистонга олиб келишини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг