Юқори Чирчиқ туманида мева-сабзавотчилик кластери ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалар муҳокамаси порталига жойлаштирилди

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг таклифларига биноан “Agriculture Support Eksport” масъулияти чекланган жамияти томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган намунавий мева-сабзавотчилик кластери ташкил этилади. 

Бунда:

кластер учун ажратилган ер майдонларидан самарали ва унумли фойдаланиш, ушбу майдонларга сифатли, жаҳон андозаларига мос экспортбоп экинларни жойлаштириш, ғўза экинлари ўрнига босқичма-босқич 2020 йилга қадар тўлиғича сабзавот экинлари жойлаштириш ва интенсив боғларни яратилиши;

мева-сабзавот етиштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида улардан ҳудудий шароитларда кенг фойдаланиш ҳамда мева-сабзавотчилик соҳасига кластер тизимини жорий қилишда хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

ташқи бозор талабига тўлиқ жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, истиқболда уларнинг селекцияси ва уруғчилигини мамлакатимизда ўзлаштириш ва ривожлантириш;

серҳосил мева-сабзавот экинларини экиш, маҳсулот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи тизимни, шунингдек замонавий инновацион, ресурс тежайдиган технологияларни мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш жараёнига жорий қилиш ва фитосанитария қоидаларига риоя қилиш тавсия этилмоқда.

Қарор билан:
“Agriculture Support Export” МЧЖ томонидан 2019-2021 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари;

2019-2020 йилларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қайта ишлаш қувватларини жорий қилиш ҳамда аграр сектори учун малакали кадрларни тайёрлаш юзасидан инвестиция лойиҳаси маъқулланади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Олий ва урта-махсус таълим вазирлиги:

“Agriculture Support Eksport” МЧЖга Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидан ажратиб берилган мавжуд ер майдонларида тўлиғича мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этишга;

Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидаги “Агросаноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи”нинг ётоқхона ва ўқув биноларини мазкур қарорга мувофиқ янги иш ўринлари ташкил этиш ва инвестициялар киритиш шарти билан “ноль” харид қийматида сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади. 

Қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганда, ушбу қарорга асосан берилган объектдан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда доимий эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

ажратиладиган ер майдонларидан самарали ва унумли фойдаланиш, ушбу майдонларга сифатли жаҳон андозаларига мос экспортбоп экинларини жойлаштириш ва экилишини назорат қилиб боради.

“Agriculture Support Eksport” МЧЖ Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қабул қилиш, тозалаш, саралаш, қуритиш ҳамда қайта ишлаш қувватларини 2021 йилга қадар тўлиқ ишга туширилишини таъминлайди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тижорат банклари, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзагролизинг” АЖларга:

“Agriculture Support Eksport” МЧЖга ушбу қарор  1-иловасида назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун техник-иқтисодий асосларини инобатга олган ҳолда хамда айланма маблағларни шакллантиришга ва бошқа моддий ресурсларни харид қилишни молиялаштириш учун белгиланган тартибда имтиёзли фоиз ставкаларда кредитлар ажратилиши;

мева-сабзавот экинларини экиш, парваришлаш ва йиғиб олиш билан боғлиқ агротехника тадбирларини амалга ошириш учун талаб этиладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган махсус техникаларни лизинг асосида етказиб бериш тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

кластер томонидан хорижий давлатлардан республика ҳудудига олиб келинадиган уруғлик ва мевали кўчатларни белгиланган тартибда қисқа муддатда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ишларига кўмаклашади;

импорт қилинган уруғлик ва мевали кўчатлар экилган майдонларда синов ишлари олиб борсинлар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинларининг давлат реестрига киритади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси қарори Мева-сабзавот

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг