... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Стокгольм теракти гумондори Раҳмат Оқилов тақдири қандай кечди?


09:46, 08.06.2017 Олам
 7 483

Ички ишлар вазири Европада сўнгги вақтларда содир бўлаётган терактларда ўзбекистонликларнинг иштироки билан боғлиқ саволларга жавоб берди.

7 апрель куни Стокгольм марказида юк машинасининг одамлар устига бостириб келгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур теракт 5 кишининг ўлимига сабаб бўлди. кейинроқ бу терактни содир этган шахс аниқланди ва қўлга олинди. Хориж манбаларида воқеани ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов амалга оширгани қайд этилди ва у айбига иқрор бўлди. Унга нисбатан далилларга асосланган жиноят иши 11 майдан бошланди.
 
Швециянинг “ТВ-4” канали Раҳмат Оқилов иши бўйича суриштирув ўтказди. “Калла Факта” дастури “Швеция терактнинг олдини олиши мумкинмиди?” деган савол билан далилларни тўплади. Унда келтирилишича, Раҳмат Оқилов террорчи эканини билдириб турувчи омиллар бўлган.
 
Раҳмат Оқилов 2014 йилда сиёсий қочоқ мақомини олиш мақсадида Швецияга келган. У гиёҳванд модда истеъмол қилган, бир неча сохта исмлар билан яшаган. Ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали ИШИД террорчилик гуруҳини очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаган. Унинг дўсти эса одамлар орасида гуруҳга аъзо бўлиш ғоясини илгари сурган.
 
Раҳмат Оқилов Стокгольмда яшаган уй терроризмга ҳомийлик қилган компанияга тегишли бўлган. Полиция Раҳмат Оқилов уйида тинтув ўтказган, аммо очиқ далиллар топа олмаган.
 
Раҳмат Оқилов ўз қилмишига иқрор бўлган бўлса-да, унга ҳамон расман айблов қўйилмаган. Швеция полициясининг тинтув ишларига эса 1 йил сарфланиши мумкинлиги айтилмоқда.
 
Яқинда Тошкентда ўтган брифингда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов журналистларнинг Европада сўнгги вақтларда содир бўлаётган терактларда ўзбекистонликларнинг иштироки билан боғлиқ саволларига жавоб берар экан, мамлакатнинг тегишли ташкилотлари Европа вакилларига гумондор шахслар ҳақидаги барча маълумотларни етказишини таъкидлаб ўтди. Кўп ҳолларда бундай кишилар Европага қочоқ сифатида кираётганликлари қайд этилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Стокгольм Теракт Раҳмат Оқилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!