... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Стивен Хокинг Рим папаси билан учрашувдан сўнг шифохонага ётқизилди


14:42, 03.12.2016 Жамият
 894

Стивен Хокингнинг умумий ҳолати ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Кеча, 2 декабрь куни, англиялик машҳур физик Стивен Хокинг Рим папаси Франциск билан учрашувдан сўнг, ўзини ёмон ҳис этган ва зудлик билан шифхонага етказилган. Бу ҳақда у “Mk.ru” нашри ёзмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, Хокинг Римга фанлар академиясида ўтказилган конференция учун учиб келган.
 
Кеча, Хокингнинг вакили жума оқшомида олимнинг тоби қочгани ва у шошилинч равишда Италиядаги Жемелли клиник шифохонасига ётқизилганини айтган.
 
Ўз навбатида Ватикандаги манбалар Хокингнинг саломатлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмагани, бугун, 3 декабрь куни у клиникадан чиқиб кетишини айтишмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Стивен Хокинг 1942 йил 8 январда Англияда туғилган. 20 ёшида Оксфорд университетини тамомлаб, бакалавр даражасини олиб, 24 ёшида Кембриж университетида фан доктори даражасини ҳимоя қилган. Атоқли физик, профессор, ўнлаб мукофотлар соҳиби бўлган.
 
Воқеалар ривожини кузатамиз.
Умида Якубова

Теглар:Стивен Хокинг Рим папаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар