Эрдўған тиббий ниқобларни сотишни тақиқлади – улар бепул тарқатилади

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун янги чораларни эълон қилди. Ушбу чораларни бир қисми сифатида аҳолига бепул тиббий ниқоб тарқатилиши кўзда тутилган.

"Маҳаллий ҳокимият фуқароларимизга тиббий ниқоблар юборишни бошлади. Фуқаролар тегишли электрон сўровни "E-devlet" порталида ёки "Turkish Post" почта сайтида қолдиришлари мумкин. Бундан буён ниқобларни сотиш тақиқланади” дейди Туркия раҳбари.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия соғлиқни сақлаш тизими ҳар куни 20 мингдан ортиқ коронавирус инфекциясини текшириб, муҳим босқични босиб ўтди. Бундан ташқари, Президент Эрдўған Истанбул аэропорти яқинида 1000 ўринли яна иккита шифохона ташкил этилишини айтди.

Туркия Президетининг маълум қилишича, ҳукумат COVID-19 пандемияси пайтида яна 2,3 миллион оилага ёрдам бериш режасини тайёрламоқда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 30 217 та коронавирус ҳолати қайд этилган, 649 киши вафот этган ва 1 326 нафари касалликдан фориғ бўлган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Коронавирус Тиббий ниқоб

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг