Шавкат Мирзиёев Сардобага етиб борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг сув омбори ёрилган Сардоба туманига зудлик билан етиб борди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” лавҳасида маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев Сардобадаги вазият билан танишиб, фаоллар билан учрашган.

Маълумот учун, бугун, 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган  “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.

Бунда, асосан, сув экин майдонларига зарар етказганлиги маълум бўлди. Қайд этиш жоиз, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига (ФВДТ) кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Сардоба тумани “Қўрғонтепа” МФЙ сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари  Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. Хусусан, "Қўрғонтепа", "Дўстлик", "Юртдош" МФЙлардан жами 11598 нафар аҳоли шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, сув босиш хавфи бўлган “Қуйтош”,  “Ота юрт”,  “Бирлик” МФЙларидан аҳолини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Мазкур тадбирларга Сирдарё вилояти ФВБдан 430 нафар шахсий таркиб ва 5 автотехника, Жиззах вилояти ФВБдан нафар 120 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МВБРҚМдан нафар 60 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МГдан нафар 276 шахсий таркиб, 43 автотехника ҳамда ҳудудий ФВДТ хизматлари жалб этилди.

Жабрланган ва ҳалок бўлганлар бўйича маълумот келиб тушмаган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва қатор раҳбарлар ҳам эвакуация ишларини мувофиқлаштириш учун воқеа жойига етиб боргани хабар берилганди.

"Сардоба" сув омбори гидроиншоотида 922 миллион куб метр сув тўпланади. Бу Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги унумдор ерлардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг